Хива "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси Япония, Россия, Қозоқистон Республикалари билан илмий ва музей сохаларида ижодий хамкорлики кенгаймоқда.
2010 йилда буён Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ва Япониянинг Дунё тилларини ўрганишга ихтисослашган Халқаро Киото университети ректори Т.Хорикава билан тузилган халкаро илмий-амалий шартномага мувофиқ Хоразм тарихига оид қўлёзма манбаларини хамқорликда ўрганиш ишлари давом қилдирилмоқда.
Яқин кунларда Япониялик шарқшунос мутахасислар - Хорикава Сенсе, Кейн Ичи Исогай, Масуми Исогай, Йожумалар Ўзбекистон Республикаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти олимлари билан ҳамкорликда - Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида бўлишиб, музей илмий ходимлари тамонидан топилган - Хива хонлиги даврига оид васиқа – қозихатларини тўплаш ва ўрганиш учун Хива шахрида ижодий сафарда бўлишди.
Улар музй илмий котиби - тарих фанлари номзоди К.Худберганов, музей фонди сақловчиси О.Каримов ва илмий ходим З.Абдуллаевалар билан хамкорликда ноёб ёзувлар бўйича илмий тахлил ишлари олиб боришмоқда.
Япониялик мутахасислар музей қўриқхона илмий фондида, музей кўргазмаларида бўлишиб XVIII-XIX асрларда ёзилган қозихатлар, васиқалар ва қўлёзма манбааларни кўздан кечириб - илмий тахлил қилишда музейимиз илмий ходимларига кўмаклашишди.
2019 йил июль ойида Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида янги доимий кўргазма - "Ноёб ёзувлар тарихи" иш бошлади ва яқин кунларди ушбу ўрганилаётган янги топилмалар хам ушбу қўргазмадан жой олади.
Япониялик мутахасислар билан хамкорлик