The "Ichan Kala"
Open air museum in Khiva
Бугун 29-январ куни Огаҳий уй-музейида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят ёшлар кенгаши ташаббуси ҳамда Огаҳий ижод мактаби ҳамкорлигида "Огаҳий мероси: шеьрият олами ёшлар нигоҳи" да шиори остида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда Вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоирлар, ёзувчилар, журналистлар ҳамда Хива шаҳардаги 21та умумтаьлим мактабларининг адабиётга айниқса шеьриятга қизиқувчи 100 дан ортиқ ёшлари иштирок қилдилар. Тадбир бошида иштирокчилар Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий уй-музейи билан яқиндан танишдилар уларга Огаҳийни ҳаёти ижоди ҳақида сўзлаб берилди, сўнгра эса ўқувчиларга Ўзбекистон ҳалқ шоираси, атоқли жамоат ва давлат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан "Зулфияхоним ҳаёти ва фаолияти" га бағишланган кўчма фотокўргазма намойиш қилинди. Тадбирда асли Хива фарзанди журналист устоз Хайитбой Салаев - "Биз кутган кунлар" номли китобининг, сўнгра эса Хонқалик 10-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Хамза Машарипов - "Кушлар учиб кетмоқда" номли шеьрий тўпламларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Огаҳий мероси: шеьрият олами ёшлар нигоҳи
Бугун 29-январ куни Огаҳий уй-музейида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят ёшлар кенгаши ташаббуси ҳамда Огаҳий ижод мактаби ҳамкорлигида "Огаҳий мероси: шеьрият олами ёшлар нигоҳи" да шиори остида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда Вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоирлар, ёзувчилар, журналистлар ҳамда Хива шаҳардаги 21та умумтаьлим мактабларининг адабиётга айниқса шеьриятга қизиқувчи 100 дан ортиқ ёшлари иштирок қилдилар.
Тадбир бошида иштирокчилар Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий уй-музейи билан яқиндан танишдилар уларга Огаҳийни ҳаёти ижоди ҳақида сўзлаб берилди, сўнгра эса
ўқувчиларга Ўзбекистон ҳалқ шоираси, атоқли жамоат ва давлат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан "Зулфияхоним ҳаёти ва фаолияти" га бағишланган кўчма фотокўргазма намойиш қилинди.
Тадбирда асли Хива фарзанди журналист устоз Хайитбой Салаев - "Биз кутган кунлар" номли китобининг, сўнгра эса Хонқалик 10-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Хамза Машарипов - "Кушлар учиб кетмоқда" номли шеьрий тўпламларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.