Оромгохда маданий тадбир

          Жорий йилнинг 9 август куни Хива шахар "Ичан-Кала Давлат музуй-курикхонаси " Хоразм мусика тарихи" бўлими ва Хива шахар ёшлар итифоқи билан хамкорликда - Хива шахар  "Алпомиш" болалар ёзги дам олиш орамгохида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев тамонидан ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш буйича илгари сурилган 5 та мухим ташаббус ижросини таьминлаш максадида - Хивалик машхур шоира ва санъаткор, Хоразм халифачилик мактабини намоёндаларидан бир - Онабиби Отажонова (Ожиза) нинг 118 йиллиги муносабати билан кўчма кўргазма ва бадиий кеча ташкил этилди.

            Тадбир давомида оромгох болаларига илмий ходимлар Комилжон Аминов, Гулчехра Эгамовалар тамонидан Онабиби Отажонова хаёти ва ижодига доир маьрузалар уқилди ва машхур шоиранинг издошларидан Зумрад Мадримова тамонидан халфа ижро қилган куй-кушиклар тақдим этилди.

            Бу кучма кургазма ва бадиий кеча тадбир қатнашчиларида катта тасурот қолдирди. Бундай учрашувлар ва қўургазмалар ёш авлод калбида Ватанга мухаббат ва авлодлари билан фахрланиш туйгуларини уйғотади.