Президентимиз тамонидан илгари сурилган беш ташаббус амалда

          12-июль Ичан-Кальа давлат мезей курикхонаси "Хоразм мусика тарихи" бўлими тамонидан К. Отаниезов таваллуди муносабати билан - Хива шахар "Алпомиш" болалар оромгохида К. Отаниёзов хаёти ва ижодига доир кўчма кўргазма ва кеча ташкил қилинди. Шу муносабат билан оромгохга таклиф қилинган Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси Норбек бахши (Абдулла Қурбонназаров), Хива шахар  5-сон мусиқа мактабидан Аллаберганов Сардорбек, Олимбоев Аскарбек, Озадов Акромжон, Абдуллаев Шохрух ва Хива шахар 9-сон мактабнинг ,,Камалак жилоси,, жамоалари ўқувчиларга ўз санъат намуналарини намоиш қилишди.

          Тадбирда музей илмий ходимлари К.Аминов, Г. Эгамовалар К.Отаниезов хаёти ва ижоди хақида маьрузалар ўқишди. Норбек бахши (Абдулла Курбонназаров) устози К. Отаниёзов хақида хотиралар билан ўртоқлашди. Тадбирга ташриф  буюрган 5-сон мусиқа ва санъат мактаби ўкувчилари ва 9-сон мактабнинг " Камалак жилоси,, рақс жамоаси тамонидан ижро этилган К .Отаниёзов ижодига доир куй, қўшиклар ва рақслар ёшларда катта тасуротлар қолдирди.Айниқса Сурхандарё вилоятида бўлиб ўтган 1-Халкаро бахшичилик фестевали қатнашчиси Олимбоев Аскарбекни чикишлари олкишлар билан кутиб олинди.

          Кеча сўнгида ,,Алпомиш,, орамгохи рахбари Г. Рахимова кеча ташкилатчиларига миннатдорчилик билдириб фахрий ёрликлар топширди. Бундай учрашувлар ёшларнинг маънавиятини юксалишига, санъатга қизикишларини оширишга ва истеьдодларини юзага чиқаришларига хизмат қилади.