Саёхлар учун маданий хизмат.

        САЙЁҲЛАР УЧУН МАДАНИЙ ХИЗМАТ

      "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида"ги 261-сонли Президент қарори ижросини таъминлаш  борасида "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонасида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда. Уларнинг кўнгилли саёҳат билан бирга миллий куй-қўшиқлардан баҳраманд қилиш мақсадида концерт томошалари ҳам ташкил этилаётир.

      Шовот тумани маданият бўлими қошидаги ижодий жамоалар ижросида 24- сентябрь куни намойиш этилган куй-қўшиқ  ва рақслар маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга кўтаринки руҳ ва завқ бахш этди.