Бугун Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонасида ООО "Interactive system" фирмаси билан хамкорликда Кўхна арк саройи - "Қадим Хоразм тарихи" кўргазмасида сайёхлар учун аудиогид хизмати ишга туширилди.
Ушбу тизим шахримизга келаётган чет эллик ва махаллий сайёхлар учун яна бир қулайлик яратади. Жумладан якка тартибда ташриф буюрган ёки уюшмаган сайёхлик гурухлари аудогидлар ёрдамида шахримиз тарихи ва унда жойлашган кургазмалардаги экспонатлар хақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида купроқ ахборот олишларига имконият яратади. Келгусида тизимга француз, испан, немис, италян, япон ва хитой тиллари қўшилиши келишиб олинди.
Келгусида бундай тизимларни яна "Хива хонлиги тарихи", "Жоме масжиди", "Хоразм мусиқа тарихи", "Хоразм хунармандчилиги тарихи" ва "Хоразм амалий санъати" музейларига ўрнатиш режалаштирилди.
Бундан ташқари келгусида хамкоримиз билан "Зарбхона", "Хоразм мусиқа тарихи" ва "Худойберган Девонов фотокургазмасига" 3D реалликга асосланган интерактив голографик тизим ўрнатилишини лойихалаштириш ва 2019 йил иккинчи чоракида ишга тушириш келишилди.
Сайёхлар учун яна бир қулайлик