Илгари телеграмм каналимизда хабар қилинганидек, бугун таҳририятимизда амалиёт ўтаётган Урганч Давлат университети талабалари учун қўҳна ва ҳамиша навқирон, қадимий Хиванинг очиқ осмон остидаги музей шаҳри ҳисобланган - Ичон-қалъага пресс-тур уюштирилди.
Дастлаб “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби, тарихчи олим Комилжон Худойберганов талабаларга Хиванинг шонли тарихи, Хонлар даври ҳақида гапириб, уларни қизиқтираётган саволларига етарлича жавоб берди.
Шунингдек, иштирокчилар Ислом хўжа мадрасасида жойлашган Хоразм амалий санъати музейида ҳам бўлишди. Музейдан ўрин олган амалий санъат ноёб дурдоналари - экспозициялар билан музей илмий ходими Шахло Майлиева яқиндан таништирди.
Танишув давомида талабалар хорижлик сайёҳлар билан суҳбатлашишди, уларнинг Хивадан олган таассуротларини эндиликда тайёрланадиган махсус репортаж учун интервью тарзда ёзиб олишди.
ТАЛАБАЛАР "ИЧОН-ҚАЛЪА"ДА