Тантанали тадбирлар

         2019 йил 4 декабр куни шоир, тарихчи, таржимон ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги олдидан унутилмас тадбирлар бўлиб ўтди.

         Шоир номидаги боғ ҳудудида Огаҳий номидаги ижод мактаби биноси фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда бу ерда 120 нафар истеъдодли ўқувчи тахсил олмоқда.

Тантанали тадбирда таълим, маданият ходимлари, шоир ва ёзувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

         Вилоят хокими Ф. Эрмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқалар устозлар ва ўқувчи ёшларни қутлаб, эзгу тилаклар билдиришди.

         Меҳмонлар шунингдек, ижод мактаби билан ёнма – ён жойлашган Огаҳий уй – музейида ҳам бўлиб у ердаги экспонатлар, шарт – шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар музейнинг янгича тарздаги фаолияти Огаҳий хотирасига эхтиром ва юбилейига муносиб совға бўлганлигини таъкидладилар.

 

Отабек Исмоилов.

“Ичан – Қалъа” давлат музей – қўриқхонаси катта илмий ходими.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.