Бу йил ўзбек мумтоз адабиётининг таниқли намоёндаси – истеъдодли шоир, етук тарихнавис, мохир таржимон ва давлат арбоби. Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огоҳий таваллудига 210 йил тўлади.
Ушбу қутлуғ санага тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан Хивадаги шоир номи билан аталадиган боғ худудида истеъдодли ўқувчилар учун Огоҳий ижод мактаби барпо этилди. Унинг олдида Огоҳий хайкали қад ростлади.
Бундан 30 йил аввал шоирдан ёдгорлик – кўп йиллик тут дарахти мухофазага олиниб, унинг ёнида Огоҳий уй – музейи барпо этилган эди. Яқинда “Ичан – Қалъа” давлат музей – қўриқхонаси томонидан уй – музейда қурилиш – таъмирлаш ишлари нихоясига етказилди. Шунингдек, янги ижодий режа – лоиха асосида экспозициялар ташкил этилиб, янги, тарихий экспонатлар билан бойитилди. Экспозициядаги Огоҳий яшаган даврга оид ва шоир хаёти ҳамда ижоди билан боғлиқ нодир асори – атиқалар, қўлёзма асарлар нусхалари ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Тўра Қурёзов мўйқаламига мансуб Огаҳий бадиий – тарихий китоблари мазмуни асосида яратилган тасвирий санъат асарлари бу ерга ташриф буюрувчиларга ўзгача завқ ва таассурот бағш этади.
Уй – музей замонавий техник жихозлар билан таъминланган. Махсус залда давра сухбатлари, махорат дарслари, шунингдек, Огоҳий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видео ролик ва хужжатли филмларни томоша қилиш имкониятлари яратилган.
Уй – музей ҳамда янги бунёд этилган шоир номидаги ижод мактаби Огоҳий таваллудининг 210 йиллигига муносиб тухфа бўлди.
Отабек Исмоилов
“Ичан –Қалъа” давлат музей – қўрихонаси катта илмий ходими,
Таваллуд санасига тухфа
17 декабр Муҳаммад Ризо Огоҳий туғилган кун.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси: