Жамики эзгу фазилатлар, инсон қалбига аввало она алласи,
она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.
Она тили – бу миллатнинг рухидир. Ўз тилини йўқотган
ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар.
И.А.Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 4-октябр куни “Давлат тили” ҳақидаги қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Барча жойларда бўлгани каби Хива “Ичан-қалъа” музей қўриқхонасида ҳам 21-октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун музей қўриқхонанинг “Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан” экспозицияси, “Хоразм амалий санъати” бўлими, “Хоразмнинг дурдона битиклари” бўлими илмий ходимлари, музей кутубхонаси ходими ҳамда №8 сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан “Тилга эътибор - элга эътибор” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни “Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан” экспозицияси бўлим мудири Зайнаб Бекчанова очиб - ўзбек тилини тарихи, шакилланиши ва тилимизнинг ўзига хослиги хақида гапирди. Илмий ходимлар Зумрад Мейлиева, Шахло Мейлиева, Махлиё Жуманиёзовалар томонидан ўзбек тилини ўрганиш ва билиш Ўзбекистондаги барча кишиларнинг шарафли бурчи эканлиги хақида айтиб ўтдилар.
Ўқувчилар ҳам тил хақида ёд олган шеърларидан айтдилар. Тадбир доирасида музей кутубхоначиси Муяссар Саидова томонидан ўзбек тили тўғрисидаги китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.
Тилга эътибор –элга эътибор