Тошкнт халкаро сайёхлик ярмаркаси очилиши.

     3-5 октябр кунлари Тошкент шахрида 24 - «Буюк ипак йўлида сайёхлик» халқаро сайёхлик ярмаркаси ўтқазилади. Бу сайёхлик ярмаркаси хар йили ўтказилиб келмоқда ва унда жахонинг кўпгина мамлакатлари, марказий Осиё ва Республикамизни барча регионларидан маданият, санъат ва сайёхлик йуналишлари вакиллари қатнашишади. 

     Куп йиллик ананага мувофиқ бу йил хам Хива “Ичон-Қалъа” музей-қўриқхона вакиллари Ш.Матякубов бошчилигида мазкур анжуманда иштирок қилмоқдалар. Музей илмий ходимлари тамонидан ярмаркани Хоразм павильонида - Хоразм тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган кичик кўргазма ташкил қилинган. Бундан ташқари ярмаркада Хоразм халк – фольклер ансанбили хам ўзининг юракка яқин куй ва рақслари билан иштирок қилмоқда.

     Тошкент Халқаро Сайёхлик Ярмаркаси сайёхлик махсулотларини жахонга тарғиб қилиш, сотиш ва хамкорлар билан учрашиш учун ўзига хос имконият хисобланади. Ушбу ярмарка дунё миқёсидаги сайёхлик сохаси вакилларини ўзаро фикр ва тажриба алмашиши, соха муаммоларига ўзаро ечим топишлари ва илмий йиғилишларда бирга қатнашишга шароит яратади. Хамкорлар билан келгуси ишлар учун режалар тузилади, бахолаш тизимлари қайта кўриб чиқилади ва янги сайёхлик йўналишлари очилади.