“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ходимлари ва ҳудудда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар вакиллари иштироқида бўлиб ўтган йиғилиш пандемия шароитида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда касалликка қарши ўз вақтида эмланиш масаласига бағишланди.
Музей-қўриқхона директори ўринбосари: М.Абдурасулов, Хива шаҳар СЭОМ бўлим мудири С.Машарипов, вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими, катта лейтенант С.Рўзметов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали масъул ходими О.Нуриев ва бошқалар сўзга чиқиб коронавирусга қарши эмланиш касалликдан сақланишнинг энг зарур шарти эканини алоҳида таъкидладилар. Иштироқчиларга зарур тавсия ва таклифларни билдирдилар.
Вақтида эмланиш ҳар бир кишининг ўзи ва оиласини, шунингдек, бошқаларни ҳам хавфдан ҳимоя қилиши алоҳида уқтирилди.
Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Йиғилишда якуний хулоса шундай бўлди: Ваксина олиш –ишончли нажот.
Ўз вақтида эмланишни унутманг!
Ваксина олиш –ишончли нажот