“Ичан Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган маданий маърифий тадбир ана шундай номланди. Тадбирда Ичан Қалъа махалласи аҳоли, музейқўриқхона ходимлари, зиёлилар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди. Ичан Қалъа давлат музей-қўриқхонаси директор ўринбосари Д. Бобожонов, маънавият ва маърифат маркази Хива шахар бўлими раҳбари Ш. Абдуллаева, музей илмий-ходими , Ўзбекистон ёзувчилар уйушмаси аъзоси О. Исиоилов ватанимиз сарҳадларини сақлаш, халқимиз тинчлигини кафолати йўлида мудофаа соҳасида амалга оширилаётган хайрли ишларни мамнуният билан тилга олдилар,йиғилганларни қутлуғ сана билан қутладилар.
Тадбир давомида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Хива шаҳар маданият бўлими қошидаги жасоалар ижросидаги она ватан, тинчликни мадх этувчи куй қўшиқлар ва яллалар барчага хушнудлик бахш этди.
Ватан ҳимояси – ишончли қўлларда