ЯНГИ УКУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

                 КАСБИЙ МАҲОРАТ-ИШДА БАРАКАТ

    Музейлар фаолиятида хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш  борасида "Ичан қалъа"давлат музей- қўриқхонасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Музей-қўриқхона директори Ш. Мадаминов ташаббуси  ва ташкилотчилигида яна бир хайрли ишга киришилди. Музей шаҳарга ташриф буюраётган сайёҳларга экскурсия хизмати кўрсатувчи  йўлбошловчилар учун уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув курси иш бошлади.

    Ўқув машғулотлари кўп йиллик иш тажрибасига эга музей қўриқхона илмий котиби, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Комилжон Худойберганов томонидан ҳам назарий, ҳам амалий тарзда  олиб борилмоқда.

     - Ўқув курсини ташкил этишдан мақсад  шу соҳада фаолият  олиб бораётган ходимлар малакасини ошириш билан бир қаторда  уларни  тарихимизга оид  аниқ ва янги  маълумотлардан мукаммал хабардор қилиш, -- дейди К.Худойберганов. -- Ўқув якунида иштирокчиларга сертификат берилади.

     Машғулотлар давомида эгалланган маҳорат ва тажриба эса маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларга кўрсатиладиган  экскурсия хизмати  сифати ва жозибадорлигини янада оширишда  муҳим аҳамият касб этади.