Маълумки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки вакиллари яқинда Хоразмда, шу жумладан Хива шаҳрида бўлиб, сайёҳлик соҳасидаги истиқболли режалари билан яқиндан танишдилар. Бугунги кунда ушбу банк ўз маблағларини туризм йўналишидаги ишончли инвестиция лойихаларига йўналтирмоқда.
Хоразм Маъмун академиясида Европа Тикланиш ва тараққиёт банкининг Мажмуавий маданий мерос механизми Дастури доирасида жаҳоннинг нуфузли институтлари олимлари, жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида маданий мерос механизими борасидаги ишлар атрофлича ўрганилиб, тажрибалар алмашилган эди.
Ўз навбатида Хоразмга, Хива шаҳрига ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳаларига Европа Тикланиш ва Тарққиёт банки маблағларини жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама этилиб, 2020 йил учун режалар белгилаб олинди.
Шу йил 27-31 январь кунлари Хоразм Маъмун академиясида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий семинар ҳам хайрли бошламаларининг довомига айланди.Унда Европадаги машҳур CRA TERRT (Гренобя - Франция) архитектура – археология илмий-тадқиқот институти, Хоразм Маъмун академияси, Урганч Университети олимлари, Ўзбекистон Маданият Вазирлиги Маданий Мерос департаменти Хоразм вилоят бошқармаси, ва Ичан-Қалъа Давлат музей қўриқхонаси мутахассислари, туризм соҳасига алоқадор тадбиркорлар вакиллари иштирок этдилар.
Анжуман Хоразм, жумладан Хива шаҳридаги тарихий меъморий ёдгорликларнинг ҳолатини ўрганиш ва реставрация қилиш масалаларига бағишланди. Европа Тараққиёти ва Тикланиш банки ҳам худди ана шу йўналиш ва у орқали воҳа туризм салоҳиятини оширишни молиялаштирилишини режалаштирган.
CRA TERRT архитектура – археолгия илмий – тадқиқот институти олимлари Себастиян Морисет, Чамсия Садозай, Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари, архитектура фанлари доктори Гавҳар Дурдиеваларнинг мисоллар орқали маърузалари, Ичан-Қалъа Давлат музей қўриқхонаси мутахассислари Икром Рахимов , Ҳамид Абдуллаев ва бошқаларнинг фикр- мулоҳазалари тингланди. Семинар-тренинг иштирокчилари бевосита Хивада жойлашган тарихий-меъморий ёдгорликлар билан танишиб , уларнинг ҳолатини баҳолаш, реставрация қилиш ишлари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар:
Молиявий, илмий-амалий соҳаларда бошланган халқаро хамкорлик ижобий самаралар бериши шуҳбасиз.
Ёдгорликлар умри узаяди.