2018-йилнинг ноябр ойида Хива " Ичан-Калъа" давлат музей-қўриқхонасида илмий ходимлар Абдуллаева З, Машарипов М ва Ўткирова Б томонидан "Ёғоч ўймакорлиги" кўргазмаси ташкил қилинди.
"Халқ бадиий хунрмандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб- қувватлаш тўғрисида" 2010-йил 30-мартдаги Президент фармонидан кейин барча ҳунарлар қатори ёғоч ўймакорлигини ҳам янада ривожлантириш учун кенг йўл очилди.
Мустақиллик йилларида бу санъат даражасига кўтарилган ҳунарнинг усталари ҳам эъзозга лойиқ топилаётгани қувонарлидир. Кўргазмада ёғоч ўймакор усталардан бири Неъмат Маткаримов ишларидан намуналар намойишга қўйилиб, бу ҳунарнинг кенг ривож топаётгани, ўзбек халқи илм-фан, адабиёт ва санъат марказигина эмас, ажойиб хунармандлар юрти хам эканлиги, бобомерос ҳунарлар садоқат ва эътиқод билан улуғланаётгани, миллий қадриятларимиз эъзоз топаётганлигини ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этиш мақсади кўзланган.
"Ёғоч ўймакорлиги" кўргазмаси

Майлиева З
Илмий ходим