Жорий йилнинг 16 апрель куни”Ичан-Қалъа” давлат музей кутубхонасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Хива шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда режага мувофиқ маънавият соати бўлиб ўтди.
“Ичан - Қалъа” музей қўриқхонаси ходимлари билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида” Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўқиб - ўрганишга бағишланди.
Тадбирда Хива “Ичан-Қалъа” музей - қўриқхона Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти раҳбари Ф.Джуманиёзов, кутубхона мудири М.Саидова, матбуот котиби О.Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, уларнинг камолотини кўзлаб кўплаб қарорлар қабул қилингани ёш авлод учун катта ғамхўрлик эканлигини таъкидладилар.
13 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор ҳам ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб - қувватлаш масаласига бағишланди. Видеоселекторнинг якуний хулосаларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлашга жамоа ҳам масъул экани уқдириб ўтилди. Шу юзадан режалар белгилаб олинди.
ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ