Музейимизга Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Жамол Носиров ташриф буюрди ва музей фаолияти билан танишди.
Вазир ўринбосари "Хивада халқаро миқёсдаги тадбир ва фестиваллар ташкил этилиши режалаштирилаётгани боис музей жозибадорлигини янада ошириш лозимлигини такидлади.
"Маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайдиган шаҳарлардан бири табиийки Хивадир. У халқимизнинг буюк ўтмиши, аждодлардан мерос ёдгорликлари, бой маданияти ва осори атиқалари билан ҳамон дунё аҳлили лол қолдирмоқда. Айниқса, мўжизакор “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси Ўрта Осиёдаги ягона очиқ осмон остидаги шаҳар-музей бўлиб, ўзида кўп минг йиллик тарихни мужассамлаштирган.
Хоразм вилоятига хизмат сафарим давомида музей-қўриқхона ходимлари томонидан меъморий обидалар, ноёб ашёлар ва нодир коллекцияларни сақлаш ва кенг миқёсда тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдим.
Биламизки, музейлар ўтмишдаги муҳим воқеа-ҳодисалар ёки йирик тарихий шахслар ҳаётини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Шу сабабли ҳам олимлар, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада янги босқига кўтариш лозим.
Булардан ташқари уюштириладиган илмий экспедициялар музей фондини янги экспонатлар билан бойитишга хизмат қилишини инобатга олиб бу йўналишда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиши муҳимдир.
Хива шаҳрида халқаро миқёсдаги тадбир ва фестиваллар ташкил этилиши режалаштирилаётгани боисидан ҳам музей жозибадорлигини янада ошириш борасида олдимизда қатор вазифалар турибди.
Хабар Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати тамонидан тайёрланган.
Юксак марралар белгилаб олинди