18- -МАЙ ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ

    

18- -МАЙ  ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР  КУНИ  

ҚЎША  ШОДИЁНА

   Барча   жойдагидек  Халқаро музейлар куни “Ичан Қалъа”  давлат музей- қўриқхонасида ҳам кенг нишонланди.

   Шу куни  Муҳаммад Раҳимхон  мадрасасида  “Ҳукмдор  ва шоир”  деб номланган янги  экспозициянинг  тантанали  очилиши  қўшалоқ байрамга  айланди.

     Адолатпарвар  хон  ва шоир, маданият  ҳомийси  сифатида  танилган  Муҳаммад Раҳимхон  соний –Феруз  ҳаёти  ҳамда  фаолиятига бағишланган  экспозициянинг  очилишида меҳнат  фахрийлари, Хоразм вилоятидаги миллий  маданият  марказлари  қошидаги  ижодий жамоалар, кенг жамоатчилик  вакиллари иштирок этишди.

     Хоразм вилояти  ҳокими ўринбосари Б.Саидов,”Ичан Қалъа” давлат  музей- қўриқхонаси директори Ш.Мадаминов, меҳнат фахрийси Р.Искандаров ва бошқалар йиғилганларни касб байрами билан  муборакбод  этишди.

       Соҳада узоқ йиллар ва самарали меҳнат қилган фахрийлар, ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

         Хоразм  вилояти қўғирчоқ  театри намойиш этган Феруз ҳаёти  акс этган  саҳна кўринишлари, Хива шаҳар ва туман  маданият  бўлимлари  ва  вилоят  миллий маданият  марказлари қошидаги бадиий жамоалар ижросидаги рус, корейс, татар,қозоқ ва туркман ва бошқа миллатлар куй –қўшиқ ва рақслари иштирокчилар ҳамда сайёҳларнинг олқишига сазовор бўлди. Байрам тадбирлари дўстлик ва бағрикенглик шодиёнасига айланди.

       Тантаналар  давомида  сайёҳлар учун турли ҳунармандчилик йўналишлари бўйича  кўргазмалар ва маҳорат машғулотлари ташкил этилди.

 

 

 

Музей – қўриқхона 

матбуот хизмати