АНОР ҲОСИЛИ ФЕСТИВАЛИ.

АНОР ҲОСИЛИ ФЕСТИВАЛИ.

Маълумки,  жаҳон туризм бозорида гастрономик йўналишнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади . Айниқса, серқуёш диёримизнинг ширин-шакар мевалари,  ўзига хос  мазали таомлари   сайёҳларни  юртимизга жалб қилишда алоҳида аҳамиятга эга. Шу йил 4-ноябрь куни Хива шаҳрида, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасининг  Кўҳна Арк мажмуаси олдидаги майдонда "Анор ҳосили" деб номланган фестивал бўлиб ўтди .Фестивални  Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси директори Шакир Мадаминов табрик сўзи билан  очди.

Фестивал доирасида анор мевасининг турли навлари бўйича кўргазма ташкил этилди. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар бу ва бошқа мевалардан тотиб, мамнун бўлишди.

      Шунингдек, фестивал доирасида миллий таомлар  ва нон тайёрлаш бўйича маҳорат машғулотлари ҳамда  миллий ҳунармандчилик,  буюмлари, миллий либослар, шунингдек, китоб  кўргазмалари ташкил этилди 

     Фольклор жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақслар фестивалга алоҳида жўшқинлик, қадимий шаҳар меҳмонларига ўзгача завқу шавқ бағишлади.

        Бу тарздаги тадбирлар туризм жозибадорлиги ва ривожида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.