ГУЛЛАРГА БУРКАНГАН ТАРИХИЙ ШАҲАР.

       ГУЛЛАРГА БУРКАНГАН ТАРИХИЙ ШАҲАР.

       Гўзал диёримизга дунёнинг турли мамлакатларидан  ташриф буюраётган  сайёҳлар нафақат узоқ    ўтмишдан ҳикоя қилувчи  тарихий обидалар,  диққатга сазовор манзилларни кўриб,  шу билан бирга  бетакрор табиат манзараларини ҳам томоша қилиб завқ олишади.

       Шу жиҳатдан барча жойдагидек  “Ичан қалъа” давлат  музей-қўриқхонасида ҳам атроф-муҳитни  кўкаламзорлаштиришга ,  ҳудудда гулу гулзорлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     Манзарали дарахтлар, турли рангдаги гуллар  қадимий обидалар кўриниши билан уйғун ҳолда  эртакнамо шаҳарга ўзгача кўриниш ва нафосат бахш этмоқда.  Айни пайтда бу гўзал манзаралар  таровати  хорижий ва маҳаллий  сайёҳларга яхши кайфият ҳамда кўтаринки руҳ  бағишламоқда. Зеро, мезбоннинг эзгу нияти—меҳмоннинг аъло кайфияти.