Хамкасбларимиз Хивада

Россиянинг Санкт-Петурбург шаҳридан Хивага ташриф буюрган  музей ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат  делегация аъзолари  10-октябрь куни соат 7:10 да Хива темир йўл вокзалида Ичан-Қальа давлат музей –қўриқхонаси директори Ш.Мадаминов бошчилигида музей-қўриқхона жамоси вакиллари иштирокида нон-туз билан ва карнай сурнай садолари остида кутиб олинди.

  Шундан кейин тантанали кутиб олиш маросими  музей –қўриқхонанинг Ота дарвозаси олдида вилоят қўғирчок театри ва шаҳар маданият бўлими жамоси томонидан намойиш этилган театрлашган томошалар, куй-қўшиқ ва рақслар билан давом эттирилди.