Иннавацион технологиялар - замон талаби

          Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси музейига ташриф буюрувчилар ва чет эллик сайёхларга хизмат кўрстиш сифатини яхшилаш борасида Ичон-Қалъа музей қўриқхона - Interactive System хусусий корхонаси билан хамкорликда "KhivaGuideService" (ХиваГИДсервис) инвестиция дастурини 2019 йил охиригача амалга оширишга келишилган. 
         Хозирда дастурни режалаштириш ва смета хужжатлари тайёрланмоқда.
         "KhivaGuideService" дастури мобил илова шаклида ишланиб ундан музейга ташриф буюрувчилар ва чет эллик сайёхлар фойдаланади.   Афзаллиги - ушбу мобил иловадан фойдаланиб сайёх музейларга, мехмонхоналарга,  транспортга ва овқатланиш шахобчаларига буюртма бериши ва илова орқали хисоб китобни амалга ошириш имконияти яратилади. Бундан ташқари иловадан музейлар хақида аудио гид хизмати ва электрон харита сифатида хам фойдаланиши, воха тарихига ва маданий хаётига оид фильмлар ёки мусиқалар тинглаши мумкин. 
         Дастур доирасида музей - қўриқхона худуди Wi-Fi тизими билан қамраб олиниши хам кўзда тутилган. 
        Дастурда Ўзбекистон, Козоғистон ва Полшалик хамкорлар қатнашади. Инвестиция дастурини умумий қиймати 250 000 АҚШ доллари.