Миллий меросга менинг ҳиссам

Миллий меросга менинг ҳиссам.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги “Музейларда ҳизматлар соҳасини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-261 - сонли қарорининг 8-бандига мувофиқ ўтказилаётган “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумҳалқ акцияси доирасида “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида 2023 йилнинг ўтган даврида қатор ишлар амалга оширилди:

Музей-қўриқхона фондига жами  214 дона музей ашёлари қабул қилинди, Шулардан:

166 донаси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари хисобига ҳарид қилинди;

48 донаси фуқаролар томонидан беғараз топширилди.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ҳарид қилинган чинни буюмлардан музей-қўриқхонанинг Тош ҳовли саройида “Хон саройида фойдаланилган чинни идишлар”ва “Миллий либослар” мавзуларидаги кўргазмалар ташкил этилди.