Миллий меросга менинг ҳиссам.

МИЛЛИЙ МЕРОСГА МЕНИНГ ҲИССАМ

  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2022 йил 27- майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ -261-сонли қарори 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси  томонидан “Миллий меросга менинг ҳиссам”  умумхалқ акцияси ўтказилди.

  Акция доирасида 1-июлдан бугунга қадар  музей –қўриқхона фонди томонидан турли тарихий даврларга оид 214 та  ашёлар қабул қилинди. Шулардан 166 таси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига харид қилинган бўлса,  48 таси  аҳоли вакиллари томонидан музейга беғараз  туҳфа қилинди.

 Акция доирасида  тўпланган осори –атиқалар асосида  Тош ҳовли саройида  ташкил этилган янги кўргазма   хорижлик ва маҳаллий сайёҳларда катта  қизиқиш уйғотмоқда.

    “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси давом этмоқда.

    Музей-қўриқхона ахборот хизмати.

   Суратларда: кўргазмадан лавҳалар.

https://telegra.ph/MILLIJ-MEROSGA-MENING-%D2%B2ISSAM-11-29-2