Музейга виртуал сайёхат

           7 феврал 2018 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг № ПП-3514 "Ички сайёхликни тезкорлик билан ривожланишини таминлаш чора-тадбирлари" хақидаги қарорини ижросини таминлаш ва хар бир сохага инновацион технологияларни тадбиқ қилиш, очиқ осмон остидаги музейни ташвиқ қилиш ва сайёхларга кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш борасида Хива "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонасида - янги музей портали ишга туширилди.

            Khiva360.uz интернет сахифаси орқали қадимий шахарга виртуал сайёхат қилиш имконияти яратилди. Бундан дунёнинг исталган жойидан туриб фойдаланиш мумкин - агарда 3D кузойнаклар орқали томоша қилинса жозибадорлик янада ортади.