Рақамли технологиялар - тараққиёт таянчи

            XXI аср - ахборот технологияларни кескин ривожланиши ва уни жамиятга тадбиқ қилиниши - жахон иқтисодиёти ва хаётини кескин ривожлантириб юборди. Бу технологияларни ўз вақтида хаётга тадбиқ қилган давлатлар юқори иқтисодий ва маданий тараққиётга эришди. Шунинг учун хам Президентимиз 2020 йил 24 январда Парламентга мурожжатида - рақамли технологияларни ривожлантириш ва хар бир сохага тадбиқ қилиш - жамиятимизни ривожлантириш гарови эканлигини алохида таъкидладилар.

            2019 йил Республикамизда биринчилардан бўлиб - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси рақамли технологияларни музей сохасига жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишларни музей сохасига тадбиқ қилди. Булар - элетрон билетлар, ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлаштирилган тизими, виртуал музей, смарт-музей, элетрон харита, кўшилган реалликга асосланган музей алъбом-каталоги, смарт-табличкалар, аудиогидлар ва қўшилган реалликга асосланган фотокарточкалар жамламасидир.

            Юқорида кўрсатилган амалий ишлар тезда ўз самарасини бериб - йил охири сархисобида давлат бюджетига тушумлар 2.5-3 баробарга ўсди, музейга ташриф буюрувчилар ва сайёхларга хизматлар самарадорлиги ошди ва қўшимча ишчи ўринлари яратилди.

            Музей билетларини дунёнинг исталган нуқтасидан сотиб олиш имконияти яратилди. Республикамиздаги сайёхлик фирмалари, агентликлар, мехмонхоналар ва бошка ташкилотлар масофадан туриб музейимиз учун билетларни олдиндан он-лайн таризида музейимиз сайти орқали (https://tickets.khivamuseum.uz/) олишлари имконияти яратилган. Республикамиз ахолиси учун хам билетларни ташкилотимиз сайти орқали олишлари ёки уз мобил қўрулмаларидаги Click Go, PayME Go мобил тулов тизимлари орқали жойида амалга ошириш имкониятлари яратилган.

            Ичон-Қалъа музей қўриқхонасини жозибадорлигини ошириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида khiva360.uz сайтида виртуал музей лойихаси амалга оширилган булиб - ушбу тизим орқали дунёнинг исталган жойидан туриб музей-қўриқхонамиз ва музейлар бўйлаб виртуал саёхат қилиш имконияти яратилган.

            Келаётган сайёхларга музей қўриқхона буйлаб саёхати давомида қулайликлар яратиш мақсадида музейларимиз олдида видеоахборот берувчи смарт-табличкалар қўйилган, сайёхларга йўл қурсатувчи смарт хариталар музей кассаси ва сайёхлик ахборот марказлари орқали тарқатиш йўлга қўйилган ва сайёхлар узлари билан "музейимизни бир қисмини олиб кетишлиги" учун қўшилган реалликга асосланган фотокарточкалар жамламаси ишланган. Ушбу жамламани ва самарт харитани уз уйларида оила аъзолари ва хамкаблари билан бахам кўришлари имкони яратилган - бу эса уз навбатида чет элларда Ичон-Қалъа музей кўриқхонасини тарғиб қилувчи жозибадор воситадир.

            "Оқ масжидлик меннонитлар" музейи бутунлай смарт-музей лойихаси бўйича ишланган бўлиб ундаги хар бир кўргазма ўзи хақида 3 тилда видео-аудио ахборот беради. Ушбу қўшилган реалликга асосланган технология қисман "Мадраса тарихи" ва "Зарбхона" интеръерида хам қўлланилган. Музейимиздаги айрим тарихий машхур шахслар портретлари - жонли тарзда ўзлари хақида сўзлаб беришади. Келажакда очилиши режалаштирилган 3 та музейимизни хам шундай технологиялар билан таминлаш кўзда тутилган.

            Музеимиздаги интерактив технологиялар хақидаги кўчма кўрганзмани 2019 йил май-июнь ойларида Москва шахрида ўтказилган - ИНТЕРМУЗЕЙ'19 халқаро музейлар фестивалида намойиш қилдик ва куплаб давлатлардан келган музейшуносларни эътирофига сазовор булдик. Бундан ташкари 2019 йил 29-31 октябр кунлари Тошкент шахрида утказилган InnoWeek халкоро инновациялар кургазмаси ва Буюк Ипак Йўлида Туризм - Тошкент халқаро сайёхлик ярмаркасида хам намойиш қилиб - махсус дипломлар билан тақдирландик.

            2020 йилда хам музей сохасига илғор рақамли технологияларни қўллаш учун музей жамоаси изланишларни давом қилдирмоқда.