Сайёхликнинг ўзига хос қирралари

          3-4 сентябр кунлари УзРепорт телеканли ижодкорлари - Хива шахрида, унинг қадимий қисми бўлмиш Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонасида бўлишиб - янги теледастур "Ош палов" кўрсатуви учун Хоразмнинг ўзига хос сайёхлик салохиятини янги қирралари - гастраномик сайёхликга бағишланган кўрсатув тайёрлаш устида иш бошлашди.

            Эфир вақти бир соат бўлиши кутилаётган мазкур телекўрсатувга маҳоратли режиссёр Иброҳим Aҳмедов бошчилик қилмоқда. Мазкур " Ош Палов" кўрсатуви давомида Хоразмнинг тухумбарак ва шивит оши каби миллий таомлари ҳамда қадим Хива шахрининг бугунги туризм жозибаси ҳақида ҳам сўз боради.

            Ушбу ижодий сафарга ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекларнинг севимли таоми ҳисобланган Ош миллий овқатини Хоразмча услубда тайёрланиш жараёнларини суратга олиш ва воҳанинг гасрономик туризм салоҳиятини кўрсатишдан иборатдир.

            Суратга олиш жараёнларида Ичон-Қалъа музей қўриқхонасининг илмий ходимлари Райхон Тоирова ва Индира Ниёзметовалар - телекўрсатув ижодкорлари билан - музей-қўриқхонадаги кўргазмалар, Хоразмнинг тарихи. ўзига хос удумлари, ошхонаси ва сайёхлик салохиятига оид қимматли маълумотлар билан ўртоқлашишди.

            Маълумки ош (палов) ўзбек халқининг севимли таоми бўлиб - уни Республикамизнинг хар бир худудитд ўзгача тарзда таёйрлашади. Бунга хар бир ваоханинг табиий - иқлимий шароитлари билан биргаликда шу жойнинг туб ахолисининг ўзига хослиги хам таъсир ўтказган. Хоразм палови хақида тарихий маълумотлар - X-XI асрларда Арабистондан Хоразм орқали Волга бўйларига саёхат қилган машхур тарихчи-сайёх Ибн Фалдан ўз кундаликларида қимматли маълумотлар бериб ўтган. Жумладан унда Хоразмликлар гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи ва сабзидан ўта тўйимли ва хуштаъм овқат тайёрлашлари хақида хам айтиб ўтган.  

            Кўрсатувни суратга олиш жараёни бугун хам давом қилмоқда. Тез кунларда ушбу лойиха УзРепорт қаналида намойиш қилиниши мулжалланган.