ТАРИХГА МУҲРЛАНГАН КУН

      Бугун унутилмас сана - Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланган кун.
     1997 йил 20  октябрда  Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти вакиллари, шунингдек,чет  давлатлардан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар иштирокида  Ичон қалъанинг Кўҳна Арк дарвозаси олдидаги майдонда бўлиб ўтган тантаналар  ,  театрлашган томошалар, машҳур санъаткорлар ижросидаги куй- қўшиқ  ва рақслар тарих саҳифаларига унутилмас воқеа сифатида муҳрланди.
      Ўшандан буён мамлакатимизда ушбу сана ХИВА КУНИ сифатида нишонлаб  келинади.
       Ушбу санага бағишлаб  Ичон қалъа музей-қўриқхонаси бўлимлари, жойлардаги ўқув муассасалари ва меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий тадбирлар, тарихий мавзуда мулоқотлар ,  давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
      Қутлуғ сана барчага муборак бўлсин!