Ўзаро хамкорлик хақида меморондум

            Бугун Ичан-Қалъа музей қўриқхонаси ва Россия Федерацияси, Москва шахридаги №1505 гимназия қошидаги  "Евраосиё Археология ёдгорликлари" музейи билан ўзаро хамкорлик хақида меморондум имзолади.

            "Евраосиё Археология ёдгорликлари" музейига 1996 йилда буюк совет археологи - тарих фанлари номзоди, Россия Табий Фанлар академияси мухбир-аъзоси, Геральд Николаевич Матюшин тамонидан асос солинган. Унинг фондидан 1920-80 йилларда Хоразм экспедицияси ташкилотчиси С.П.Толстов тамонидан излаб топилган эрамиздан аввалги VI асрлардан эрамизни X асрларигача бўлган миллиондан зиёд археологик топилмалар сақланади.

            Ушбу музейни хар йили минглаган ташриф буюрувчилар, жумладан Хамдустлик мамлакатлари, АКШ,Британия, Германия ва бошка давлат олимлари ташриф буюришади. Музей Россия археологлар жамияти аъзоси хисобланади.

            Музей рахбари Малиновская Мария Владимировна Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси рахбарияти таклифига бионан - бугун Хива шахрига ташриф буюриб - музей рахбарияти ва илмий ходимлар билан учрашди. Келгусида музейимизда ташкил қилинадиган "Қадимги Хоразм тарихи музейи" илмий концепцияси ва тематик режаси хақида маслахатлашилди. Москва шахридаги "Евраосиё Археология ёдгорликлари" музейидаги қадим Хоразм  тарихига оид топилмалардан ташкил топган кўчма кўргазмани келгусида Ичан-Қалъа музей қўриқхонасида ташкил қилиш, археология музейидаги ноёб топилмалардан нусхалар кўчириб олиш имкониятлари хақида фикрлар билдирилди.