Хива туман ва шаҳар Халқ таълимига қарашли 9, 17, 19 - сон умум таълим мактабларининг Она- тили ва адабиёти ўқитувчилари ва 6, 7, 9, 10- синф ўқувчилари "Огаҳий" уй музейига ташриф буюрдилар.
Дастлаб музейни тамоша қилиш баробарида музей илмий ходими У.Абдуллаева Огахийни ҳаёти, фаолияти, ижоди унинг беназир адабий мероси хақида ўқувчиларга экскурсия ўтказди. Кейин Огаҳийнинг 212 йиллиги муносабати билан Огаҳий уй-музейида " Огаҳий ижодига бир назар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси," Ичан - Калъа" музей қўриқхонаси илмий котиби Отабек Исмоилов ҳам иштирок этди. У ўқувчиларга Огаҳийни " Устина" радифли ғазалини тилини таҳлил қила туриб қизиқарли маълумотларни айтиб берди.Ўқувчилар хам ўз навбатида шоир қаламига мансуб шеърлардан, ғазаллардан ёддан ўқиб бердилар.Тадбир охирида Огаҳий ғазаллари билан айтиладиган куй ва қўшиқлар, рақслар ижро қилинди.Тадбир қизқарли тарзда ўтди.
Огаҳий ижодига бир назар