ЯНГИ КЎРГАЗМА

    "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси Хоразм ҳунарманчилик  тарихи бўлимида  янги вақтинчалик
кўргазма иш бошлади.
  "Ўзбек миллий атлас ва адрас матолари" деб номланган ушбу кўргазмада халқ ҳунармандларининг қадимий анъаналари асосида ипак ва пахта хом- ашёсидан тўқилган турли матолар , буюмлар, кийим-кечак лар намойишга қўйилган .Кўргазманинг очилишига бағишланган тадбирда музей ходимлари , сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этдилар 
   Бўлим мудири Х.Матяқубов, катта илмий ходим Ф.Раҳимовлар кўргазма, уни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва галдаги режалар ҳақида гапириб бердилар.
Музей-қўриқхона раҳбари Х. Мадалиев, бўлим мудираси З. Абдуллаева ва бошқалар сўз  ОЛИБ  фикр-мулоҳаза   ҳамда таклиф ларини билдирдилар.
    Кўргазма ҳеч шубхасиз, миллий ҳунармандчилигимиз  тарихи ва анъаналарини кенг тарғиб қилишда, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
    Кўргазмада шунингдек миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик ҳам намойиш этилмоқда.