Хоразм табиати тарихи бўлимида “Хоразм полиз экинлари” кўргазмаси очилди
Кўргазмада Хоразм полиз экинларидан намуналар қўйилди. Ҳалқимизни турмуш фаровонлигини янада яхшилаш соҳасида мамлакатимизда етиштирилаётган полиз ва сабзавот экинларининг тутган ўрни ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Полизчилар ҳалқимиз дастурхонини тарвуз, қавоқ, карам, помидор ва бошқа сабзавот экинлари билан йил 12 ой тўкин сочин қиладилар. Табиатнинг бебаҳо шифобахш ва витаминларга бой бўлган полиз экинлари инсон саломатлигига жуда катта ижобий таъсир кўрсатади.
Маданий ўсимликларнинг қадимийларидан бири бўлмиш қовоқ инсонга 5 минг йилдан бери маълум. У турли қитъалардаги барча халқларнинг ошхонасидан муҳим жой эгаллаган соғлиқ келтирувчи ва тўйдирувчи, севимли шифобахш неъматдир. Бу сабзавотдан таом тайёрлашнинг минглаб усуллари мавжуд, турли пишириқлар , сомсалар, нонлар, мураббо ва шарбатлар тайёрланади. Қавоқ мағзи, шарбати ва уруғлари инсон организми учун жудаям фойдали.
Ҳалқ табобатида қавоқ уруғидан буйрак, юрак - қон томир ва жигар, касалликларини даволашда ишлатилади, қадимда - тана ва оёқларда шиш бўлса қавоқни асалли сувга солиб истеъмол қилишган. Атеросклероз, семизликда - қовоқ истеъмол қилиб туриш анча фойдалидир. Қавоқни қадимдан ўсимликлар маликаси деб аташган.
Вохамизда етиштириладиган яна бир полиз экини бўлган карам хам жуда қадимий экин бўлиб - инсон умрини узайтирувчи хусусиятга эга шифобахш неъматдир. У тропик зонадан то қутб доирасигача экилади. Карам таркибида инсон организми учун зарур моддалар, органик кислоталар, оқсил ва витаминлар айниқса кўплиги билан ажралиб туради. Карамнинг ҳўл ҳамда консерва ҳолида тўғридан тўғри пишириб истеъмол қилинади. Карамнинг баъзи турлари манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. Ҳалқ табобатида карам барги иштаҳа очувчи, меъда ости бези ишини кучайтирувчи, ичак фаолиятини яхшиловчи, церроз, жигар, буйрак ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигида карам барги ширасини кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилса яхши фойда беради. Карам илдизлари ва ўзаги ўсмаларга даво бўлади ҳамда поя кули яра-чақаларни қуритиб оғриқни қолдирувчи хусусиятга эгадир.
Мамлакатимизда кенг тарқалган полиз экинларидан яна бири – тарвуз. У ўта хушхўр ва шифобахш - Оллох ато этган неъматлардан биридир.Тарвуз таркибида кўп миқторда сув, қанд В1,В2, С, РР витаминлари, фолат (фалий) кислота пектин, калий,магний фосфор, темир ва бошқа моддалар куплиги билан бошқа полиз экинларидан ажралиб туради.
Тарвуз меваси уруғи - жигар ва буйрак касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Шарбати чанқоқ қондириш, яллиғланиш билан боғлиқ бўлган касалликларни олдини олади ва шу билан бирга юрак, буйрак, жигар, склероз, ўт пуфаги, касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади. Тарвузнинг қуруқ пўстлоғидан тайёрланган дамлама йўғон ичакни ўткир ва сурункали яллиғланишига, мағзи эса гижжа ҳайдовчи , шарбати артрит, қандли диабетни даволашда ишлатилади ва фойда қилади.
Пиёз, саримсоқпиёз, мурч, сабзи, памидор, лаблаги, турп, картошка, шолғом, сабзавот экинлари юртимизнинг ҳамма жойида етиштириладиган лаззатли серсув бир йиллик, кўп йиллик ўт ўсимликларидир. Пиёз, саримсоқпиёз, мурч таркибида витаминлар, турли бирикма моддалар бор. Халқ табобатида сийдик ҳайдовчи, иштаҳа очувчи, гижжаларни туширувчи, бош оғриқни қолдирувчи, сариқ касаллигида, бод, буйрак-тош, грипп ва қаттиқ шамоллаш, брохит, пневмония касалликларини даволашда ишлатилади. Сабзи, памидор, лавлаги турли витаминларга бой таркибида инсон саломатлиги учун зарур бирикмалар бор. Табобатда камқонликда, қувватсизликда, юрак- қон томир, жигар, буйрак касалликларини даволашда ишлатилади.
Шундай экан бизнинг жаннат макон юримизнинг полиз экинлари бошқа юрт полиз экинларидан мазаси, серсувлиги, ширин таъми билан ажралиб туради. Кўргазмани ўқувчилар, маҳаллий саёҳлар ҳамда чет эллик саёҳлар қизиқиб томоша қилмоқдалар.
Кўргазма 8 ноябргача давом қилади.
Хива Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси Хоразм табиати бўлими бўлим мудири Каримова.М.

Қавоқ таркибида осон ҳазм бўладиган қанд моддаси бўлиб, кўпчилик касалликларни даволишда ишлатилади. Қавоқдан таёрланган қайнатма - йўтал, нафас йўллари, кўкрак оғриғида, суви гул мойига аралаштириб тайёрланганда - ангинага даво булади.