Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида янги йил томошалари
Жорий йилнинг 24 декабрь куни қадимий Хива шахрининг “Ота дарвоза” меъморий ёдгорлиги олдидаги марказий майдонда Янги йил байрамига бағишланган кўнгилочар томошалар бошланди.
24-25 декабрь кунлари майдон марказига ўрнатилган катта арча атрофида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари театр репертуаридан “Хивага поезд келди” спектакли ҳамда “Янги йил эртаги” саргузашт томошасини намойиш этишди.
Бу билан қўғирчоқ усталари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига кўтаринки байрам кайфияти улашишди. Қорбобо ва Қорқизнинг чиқишлари, болажонларга катта таассуротлар бағишлади. Актёрларнинг моҳирона ижролари даврага байрам шукуҳини олиб кирди. Янги йил байрамига бағишланган театр томошалари давом этмоқда.