Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўлимларининг экспозициялари тарих, маданият, санъат ва Хоразм ҳукмдорларининг хориж мамлакатлари билан олиб борган дипломатик алоқалари тарихини ёритиб берувчи ноёб экспонатларга бой. Ана шулардан бири ХIХ асрга тааллуқли бўлган Оллоқулихоннинг олтин карета – фойтунидир. Унинг ўзига хос тарихи бор.
1842 йилда подполковник Г.И. Данилевский бошчилигида Россиядан яна элчилар келиб, Хива хонлиги билан алоқаларни яхшилаш, рус асирларини озод қилиш учун дипломатик музокараларни давом қилдиришган. Бунда Данилевский Рус подшоси Император Николай I номидан Оллоқулихонга ҳашаматли тилла карета (фойтун арава), унга қўшилган иккита эгарлари кумушдан ишланиб тилла суви юргизилган Англиянинг зотдор қора отлари, какку қуш сайраб чиқадиган швецария соати ва бошқа бир қанча совғаларини олиб келган эди. Элчилар ҳажми катта бўлган мусиқа асбоби орган ва фойтунни туяларга юклаб, чўли-биёбонларни ўтиб, 1 августда Оренбургдан йўлга чиқиб, ёзнинг жазирамасига қарамасдан жадал юриб, қирқ уч кундан кейин Хива атрофига етиб келишган. Элчиларни кутиб олган хиваликлар уларни 19 октябрь куни пойтахтга келтириб, Гандумкон боғидаги ҳовлига туширишиб, меҳмондорчиликни ўрнига қўйдилар.
Ўзбекистон Темир йўллари АҚ ташабуси билан ушбу нодир тарихий эқспонотдан андоза олиниб тайёрланган фойтунда бугунги кунда тарихий шахар бўйлаб ташкил этилайётган сайр томошалар эса сайёхларга чексиз завқ – шавқ бағишламоқда
Оллоқулихоннинг олтин карета – фойтуни

Хоразм ҳукмдорларидан мерос қолган фойтун – арава яқинда таъмирланиб, замонавий ойнаванд втиринада экспозицияга қўйилди Хоразмшоҳлар, Хива хонлари тарихларини ёритиб берувчи экспозицияда нодир экспонат маҳалий ва хорижий сайёхларда қизиқиш уйғотмоқда