Кейинги даврларда Республикамизда ўтказилаётган кенг ислохатлар натижасида жахонда юртимизга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Хамма сохада булгани сингари музейлар фаолиятида хам халқаро муносабатларга кенг йўл очиш, жахоннинг ривожланган давлатлари тажрибаларини сохада қўллашга эътибор кучаймоқда. Яқинда махсус таклифга мувофиқ Хива “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси илмий котиби, тарих фанлари номзоди Комилжон Худойберганов хорижий тадқиқотлар Токио университети ҳамда Япония жамғармаси ташаббуси билан “Марказий Осиё тарихи ва маданияти”га бағишлаб ўтказилган халқаро симфозиумда иштироқ этиб қайтганди.
Шу ташрифни узвий давоми сифатида бу гал "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонасига бир гурух Япониялик олимлар ташриф буюришди. Гурух рахбари - Киото хорижий тиллар Университети профессори Хироши Минами бошчилигида, шу университетни профессори Тору Хорикава, Токио хорижий тиллар университети ўқтувчиси Сатору Кимура ва Нагоя университети илмий ходими Эйити Имамуралар музей қўриқхона директори Ш.Матякубов, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Бобожонов ва музей илмий котиби К.Худайбергановлар тамонидан қабул қилинди.
Учрашув жараёнида Токио ва Киото хорижий тиллар университети, Токио ва Нагоя университетлари ва музей қўриқхона ўртасида келишув меморандуми имзоланиб келгусида хар иккалар тамонга қизиқарли булган илмий ишлар хамкорликда олиб борилиши режалаштирилди.
Мехмонлар Комилжон Худайберганов хамрохлигида музей қўриқхона кўргазмалари ва тарихий обидалар бўйлаб саёхат қилишди. Эртага музей қўриқхона конференциялар залида мехмонлар тамонидан илмий ходимлар иштирокида семинар - тренинг ўтказилишига келишиб олинди.
Япониялик олимлар музейда