Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги, “Ичан - Қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида шу йил 26 – 27 февраль кунлари музей шахар – Хивада матбуот сайри (пресс – тур) ташкил этилди. Унда республикамизда фаолият кўрсатаётган 20 дан зиёд босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шунингдек, кўплаб теле ва радио каналлари журналистлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари Ичан қалъа ва Дешон қалъадаги тарихий обидалар, музей экспозициялари билан яқиндан танишдилар. Хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар билан шунингдек, музей шахарда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлишди.
Музей илмий ҳодимлари, мутахасислар, тарихчи олимлар иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Журналистлар музейлар фаолиятини замон талаблари даражасида такомиллаштириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш ва бошқа соҳаларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
- Оммавий ахборот воситалари вакилларининг бевосита Хивага ташрифи доирасида ўтказилаётган тадбирдан кўзланган бош мақсад Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини яқиндан ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдан иборат, - дейди Республика Маданият Вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева. - Бу ўз навбатида мамлакатимизга, шу жумладан эртакнамо шахар – Хивага хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Журналистлар вакиллари Хивада