6-март куни "Хоразм табиати" музейида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Хива шахар бўлими билан ҳамкорликда - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси худудида жойлашган Абдуллахон мадрасаси тарихи мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
Асли режаси тўртбурчакли, бир қаватли бўлган бу мадраса бурчакларида гулдаста миноралари бўлиб, у битта масжид ва 18 ҳужрадан иборат. Барча ҳужраларида китоб токчалари, ҳужрани қиздириш ва талабаларнинг овқат тайёрлашига мулжалланган - мўриси девор ичидан ўтадиган ўчоқ, сув оқиб кетиши учун адан, ҳовлиси ўртасида эса ичимлик суви учун қудуқ мавжуд. Мадраса 1973-2008-йилда таъминланиб, унда Хоразм воҳасининг ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсини намойиш қилиш мақсадида Хоразм табиати музейи ташкил қилинган.
Музейда очиқ дарс

Абдуллахон мадрасаси Ичан Қалъани шарқий қисмида, Полвон дарвоза ёнидаги Қутлимурот Иноқ мадрасаси ва Оқ масжид бинолари яқинида жойлашган. Мадраса Абдуллахоннинг онаси тамонидан - ўғлини хотирасига 1855-йилда қурилган.