Шу йил 15 – 16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Хоразм вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда туризм субъектлари ва республика оммовий ахборот вакиллари учун инфо – тур ўтказилди.
Тадбирда 20га яқин оммовий ахборот воситаларидан вакиллар, 40 нафарга яқин мамлакатимиздан ҳамда хорижлик тур операторлар иштирок этишди.
Тадбирнинг дастлабки куни қатнашчилар Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” тарихий меэморий мажмуаси ҳамда Урганч шахрида янги барпо этилаётган туризм объектлари билан яқиндан танишдилар.
16 март куни эрталаб меҳмонлар қадимий шахар – Хивага ташриф буюришди. Улар “Ичан – Қалъа” давлат музей қўриқхонасига кираверишдаги майдонда тантанали равишда кутиб олинди.
Инфо – тур иштирокчилари очиқ осмон остидаги музей шахар – Ичан – қалъа бўйлаб саёхат қилишди, музей экспозицияларини кўздан кечириб ўтказилган мулоқотлар жараёнларида музей – қўриқхонада амалга оширилаётган хайрли ишлар, сайёҳларга яратилаётган шарт – шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, меҳмонлар “Нуруллабой” тарихий меъморий обидалар мажмуасида бўлишди. Хива темир йўл вагзали ҳамда янги бунёд этилган ва қад ростлаётган туристик объектлар билан яқиндан танишдилар.
Инфо – тур давомида қатнашчиларга вилоят қўғирчоқ театри жамоаси ва шахар маданият бўлими бадиий жамоалари томонидан театрлашган томошалар, концерт дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида воҳада туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан берган топшириқ ва тавсиялари асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига амин бўлишди.
Хоразмда сайёхлик имкониятлари