Республикамизда сайёхлик соҳасини ривожлантириш борасида кўпгина ижобий ишлар амалга оширилаётган хозирги пайтда - Хива "Ичан - Кала" давлат музей – қўриқхонасида 2008 йилда ташкил қилинган сайёхларга хизмат кўрсатувчи "Сайёхлик ахборот маркази" музей дирекциясининг ташаббуси билан янгидан, замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қайта жиҳозланди ва шаҳримизга ташриф буюраётган сайёҳларга намунали хизмат кўрсатмоқда.
Марказда шаҳардаги барча сайёхлик хизматлар кўрсатувчи музейлар, мехмонхона, ресторанлар, диққатга сазовор жойлар ва бошқа сайёхлик субъектлари хақида маълумотлар тўпланган бўлиб, бу борада келган сайёҳларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоб берилиб, уларга амалий ёрдам берилмоқда.
Бразилялик журналист Ҳелтон де Аравжо Рибеиро (Helton de Aravjo Ribeiro) сайёхлик маркази ходимлари билан - Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига ташрифи ҳақида ўртоқлашди: “Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари орасида энг гўзал ва бетакрор шаҳар бу мен учун Хива бўлди. Албатта Буҳоро ва Самарқанд ҳам жуда чиройли ва ўзига яраша жозибали. Менинг фикримча - Ўзбекистон марказий Осиёдаги энг эсда қоларли, бой тарих ва маданиятга эга юрт. Мен олтмишдан ортиқ мамлакатларга саёҳат қилганман - лекин ўзбек халқига ўхшаган меҳмондўст халқни учратмаганман.
Шаҳарнинг қадимий қисмида хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатаётган Ахборот маркази ходимлари мени ўйлантираётган муаммоларимни хал қилишда беминнат ёрдам кўрсатганликлари учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман."
Худди шундай тилакларни бугун Кандалик - эр-хотин Матт ва Лорилар хам билдиришди.
Сайёхларни тилаклари