Бугун Хива "Ичон-Калъа" музей қўриқхонаси ва "Interaktiv system" фирмаси вакиллари хамкорликда музей-қўриқхона худудидаги миноралар, тарихий обидалар ва қалъа деворларини кечқурунги ёритиш тизимлари лойихасини режалаштириш хақида келишув қилинди. Хозирги кунда мазкур хамкоримиз Қадим Хоразм тарихи музейида аудиогид тизимини якунлаган ва Хоразм амалий санъати ва Жоме масжиди кўргазмаларига аудиогид тизимини жорий қилишни устида ишлаяпди.
Лойихани ишчи номи "Кечки Хива" бўлиб, уч босқичда амалга ошириш режалаштирилди. Биринчи босқичда Ота дарвоза, Мухаммад аминхон минораси, Жоме масжиди минораси ва Ислом Хўжа миноралари махсус танланган ёритиш ускуналари билан ташқи тамондан ёритилади. Иккинчи босқич - музей-қўриқхонани сайёхлик йўналишини тўлиқ қамраб олади ва учунчи босқичда Ичон-Қалъани деворлари ташқи тамондан тўлиқ қамраб олинади. бунда ёритиш тизимларига вохани иқлимидан келиб чиқиб махсус буюртма асосида ёритиш ускуналари буюртма қилинади.
Хамкорлар 2 кун давомида музей-қўриқхона худудида ўлчов режалаштириш ишларини олиб боришади.
Кечки Хива лойихаси