Кўп асрлардан буён бутун дунёни хайратга солиб келаётган Хива шахри - хозирда ҳам шаҳарга ташриф буюраётган сайёхларни ўзининг бетакрор саройлари, мадраса ва миноралари-ю, муқаддас қадамжолари билан лол қолдирмоқда. Ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан нафақат сайёхлар балки турли соха тадқиқотчи гурухлари ҳам тарихий обидалар, меъморчилик, ўзбек халқи тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш мақсадида келиб туришади.
Шулардан яна бир тадқиқочилар гурух - 24 май куни Япониялик профессор Имамура ва Шибазакилар бошчилигида шахримизга ташриф буюришди. Япония Халқаро Тадқиқотлар Университети профессорлари Хива ёдгорликларини безатишда ишланган нақшинкор кошинлар, уларнинг тарихи ва кошинларни тайёрлаш жараёнларини ўрганиш мақсадида тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар. Улар Ичан Қалъа музей қўриқхонаси илмий котиби Комилжон Худайберганов, музей илмий ходимлари Зайнаб Абдуллаева ва Наргиза Майлиева хамроҳлигида инглиз тилида Ичан Қалъа музей қўриқхонаси тарихий маданий ёдгорликларига экскурция ташкил қилишди. куннинг иккинчи ярмида Янгирариқ туманидаги “Каттабоғ Зангори кулолчилик” мактабига ташриф буюриб махаллий кошинпаз усталарнинг иш жараёнини ўрганиб - тадқиқот олиб боришди ва ўзларига керак бўлган маълумотларини олишди.
Кун чиқар мамлакати олимлари Хивада