“Ичан - Қалъа” музей қўриқхонасидаги кщргазмалар сони яна биттага кўпайди. Кўҳна Арк деворига ёндош қилиб қурилган эски қоровулхона биноси таъмирланди. Бино тўғри тўртбурчак шаклида жанубдан шимолга қараб Кўҳна Арк деворининг шарқий қисмига ёндаб қурилган, эски услубда анъанавий Хоразм қурувчиларининг уй қуриш услубини сақлаган холда пойдевори пишиқ ғиштдан терилиб устига бўйра (қамиш ётқизиқ) тўшалиб юқорисига квадрат шаклидаги мусулмон ғиштдан девор тикланган ва томи ярим гумбаз шаклида ёпилган. Қадимда бу ерда тунқоқарларнинг хонаси бўлган, лекин у бизнинг кунларимизгача сақланмаган.Ҳозирда бу бинода “Қозихона интерьери” очилди.
“Қозихона интерьери” музейи экспозициясининг асосий ғояси – жаҳон цивилизацияси ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган Хоразм хонлигининг давлат бошқаруви, қозилар фаолияти, аҳолининг ҳаёти ва турмуши, бугунги кунда уларнинг тарихи Ўзбекистонда қай даражада ўрганилганлиги ва унга бўлган муносабатни ёзма манбалар ва ашёвий далиллар воситасида кўрсатиб беришдан иборат.
Ичон–Қалъа музей-қўриқхонаси фондидаги ҳужжатлар коллекциясининг кўпчилигини қозихатлар, вақфномалар ва Хон ёрлиқлари ташкил қилади.Улар Хива хонлигида давлат бошқаруви тарихи, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий –иқтисодий ва маданий хаётини акс эттиради.
Қози–мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида суд вазифасини бажарувчи, судя, шаръий маҳкама раиси. Қози томонидан тасдиқланган ҳужжат қозихат дейилади.
Қозихат–васиқалар Хива хонлиги девонхонасидаги ёзма ишлар эски ўзбек ёзувида олиб борилганлиги, қозиларнинг иш юритиш усули, шариат қонунларининг амалдаги ўрни, хонликда ер ва унга эгалик қилиш, мол – мулкларнинг олди-сотди, гаров, ижарага бериш ёки вақф қилиш усуллари, жисмоний шахсларнинг турли даъво ва аризаларининг кўриб чиқилиши, оила ва никоҳ масалаларининг кўп қирраларини ўрганишда муҳим маълумотлар беради.
Экспозицияга замонавий витриналар ўрнатилиб, улар турли хилдаги қозихатлар, соқчиларни қурол – аслахалари ва ўша даврдаги суратлар билан бойитилди. Шунингдек, бу ерда қози ва унинг ёрдамчиларини иш жараёнлари акс эттирилган.
Қозихона қадим ўтмишдан ҳикоя қилади