"Хивага саёҳат қилиш минглаб километрлар ва вақтни сарфлашга арзийди" - Елена Никитенко

Қозоғистоннинг машҳур "АвтоМир" журнали бош муҳаррири Елена Никитенко ўзининг Renault Duster русмли автомабилида дунё бўйлаб саёҳатлар қилади ва www.drive2.ru сайт блогида ўз саёҳат тассуротларини ёзиб боради. 

фото: Елена Никитенко

Елена Никитенко

Қозоғистоннинг Олмота шаҳридан старт олган навбатдаги саёҳат финиши Ўзбекистоннинг қадимий ва эртакнамо шаҳарларидан бири Хивани кўзламоқда эди. 

фото: Елена Никитенко

фото: Елена Никитенко

32 ёшли сайёҳ июнь ойининг илк кунларида Хивага етиб келади ва ўз ҳайратини "Путешествие в Узбекистан: закатное золото и колдовские чары Хивы" номли мақоласида изоҳлайди.  

скриншот

 

Елена Никитенко Хива ҳақидаги фикрларини мақолада баён қиларкан, "Ичан-Қалъа"нинг тунги жозибасини алоҳида тарфилаган ва ўз сўзлари исботи учун ажойиб фотосуратларни мақолага илова қилди. 

фото: Елена Никитенко

Мақолани тўлиқ шақилда қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://www.drive2.ru/b/536942381329548574/