Хоразм вилояти қўғирчоқ театри томошаларининг янги – 27 – мавсуми бошланишига бағишлаб Хива “Ичан – Қалъа” давлат музей – қўриқхонаси худудидаги Кўхна Арк мажмуасида бўлиб ўтган тантаналар чинакам санъат байрамига айланди. Унда болажонлар, уларнинг ота – оналари, ёзги оромгохларда дам олаётган ўқувчилар, шунингдек, хорижликлар ҳамда махаллий сайёхлар ҳам иштирок этишди. Театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Давронбек Отабоев, санъатшунос Давлатназар Юсупов таълим, фан ва маданият ходимлари шаҳар кенгаши раиси Гулнора Отамуротова, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Отаназар Пирназаров жамоаси томошабинларни қизғин қутладилар. Томошабинларга янги ижодий режалар ҳақида гапириб берилди.
Шундан сўнг байрамона тадбир қатнашчиларига Муяссар Шодиева асари асосида режиссёр Гулбахор Юсупова томонидан Янги сахналаштирилган “Қалдирғоч ва Майна” спектакли намойиш этилди.
Ёшлар ўртасида эзгулик ғояларини тарғиб этишга қаратилган мазмунан тарбиявий аҳамиятга молик ушбу сахна томошаси барчага чексиз завқ-шавқ, катта таассурот бахш этди.
Янги мавсум ва мароқли томоша
Театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Давронбек Отабоев, санъатшунос Давлатназар Юсупов таълим, фан ва маданият ходимлари шаҳар кенгаши раиси Гулнора Отамуротова, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Отаназар Пирназаров жамоаси томошабинларни қизғин қутладилар. Томошабинларга янги ижодий режалар ҳақида гапириб берилди.