Фото кўргазмада авторнинг бир неча бор Ўзбекистонни тарихий шахарлари бўйлаб ижодий сафарлари давомида Ўзбек халқининг такрорланмас тарихи акс эттирилган тарихий - меъморий биноларини жамоли, ранг-баранг табиати, таомлари, халқ амалий санъати намуналари ва бошқа қизиқарли мавзулар намойиш қилинади.
Автор Республикамизни кўпгина шахарлари қатори - Хива Ичон-Қалъа тарихий меъморий музей қўриқхонасида хам бир неча бор бўлган, музейимиз илмий ходимлари Д.Бобожонов ва М.Абдурасуловлар билан учрашиб - японияликларга Хива шахрини ташвиқоти бўйича махсус сайт хам ишлаган. Шунинг учун авторнинг шахримизга мехри ўзгача. Бу униг кўргазмасининг кўпчилик асарлари Хива шахридаги хаётига бағишланганида хам кўринади.
Кўргазма икки хонага жойлашади ва хар бир хона ўз мавзуий кўриниш хосил қилади. Жин Акинони такидлашича бу сафарги кўргазма аввалгиларга қараганда хам қизиқарлироқ бўлиши кутилмоқда.
Жин Акино октябр ойининг иккинчи декадасида Хива шахрига ижодий сафар мўлжаллаётгани ва Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида хам кўчма кўргазма ташкил қилиш режалари хақида айтиб ўтган.
Японияда Узбекистонга бағишланган фото кўргазма
23-26 август кунлари машхур япониялик фотограф Жин Акино (Jin Akino) тамонидан Токио шахрининг Секигути бункё-ку мавзесида - "Ўзбекистон ананаларидан дақиқалар" мавзусида фото кўргазма ташкил қилинди.