Бугун Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб “Ичон - Қалъа” давлат музей қўриқхонаси “Тарих ва адабиёт” бўлимида ўқувчи ёшлар ва маҳаллий сайёхлар иштирокида маънавий – марифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Хива шаҳар маданият бўлими ходимлари, 8, 17 – сон умумтаълим мактаблари, мусиқа санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда бўлим мудири Д.Тошпўлатова ва катта илмий ходим О.Исмоилов мустақиллигимиз туфайли тарихни ўрганиш, қадриятларимизни тиклаш, ёдгорликларни асраб – авайлаш ҳамда маданий меросни келгуси авлодларга етказиш бўйича катта имкониятлар яратилганлигини алохида таъкидладилар.
Музей экспонатларини таништириш билан бир қаторда тадбир иштирокчиларига “Ичон – Қалъа”давлат музей қўриқхонасида амалга оширилаётган янгиликлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.
Истиқлол шодиёналари