Маълумки, XIX аср охири ХХ аср ўрталаригача Хоразм, аниқроғи Хивадан унча узоқ бўлмаган Чиқирчи қишлоғида тақдир тақозоси билан немис миллати оилалари истиқомат қилишган.
Хива хонлиги даврида қўним топишган ушбу немис миллати вакиллари 1937 йилгача бу ерда, яшаб, кейинчалик мажбуран бошқа худудларга кўчириб юборилган. Хива “Ичан – Қалъа” давлат музей қўриқхонасида Оқ мачитлик немислар хаёти, турмуш тарзини акс эттирувчи янги экспозициянинг бундан бир неча ой илгари очилгани махаллий сайёхлардагина эмас, хорижий сайёхларда ва ҳатто бугунги кунда чет давлатларда яшаётган уларнинг авлодлари вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
28 август куни улардан бир гурухи қадимий шаҳар – Хивага ташриф буюришди, тарихий ёдгорликлар билан яқиндан танишди. Айниқса уларнинг “Оқмачитлик немислар” музей бўлимига ташрифи хаяжонли лахзаларга бой бўлди.
Экспозицияда мехмонлар, тарихчи олимлар, музей ходимлари иштирокида “XIX аср охирлари – ХХ аср ўрталарида тақдир тақозоси билан Хоразм заминида яшаган немис ва голланд меннонитлари хаёти, турмуши ва тарихи” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.
“Олтин мерос” халқаро жамияти вилоят бўлими раиси ўлкашунос К.Нуржонов, тарих фанлари номзоди музей –қўриқхона илмий ходими К.Худойберганов меннонит немисларининг Хива хонлиги давридаги фаолияти илм –фан, маданияти, дехқончилик, чорвапчилик сохасидаги янгиликлари музей экспонатлари ҳақида гапириб беришди.
Немис меннонитлари авлоди вакили, дастлаб Тошкентда, ҳозирда Германияда истиқомат қилаётган Маргарита Генриховна Унру – Цыганова ўз аждодлари ҳақида фахр билан гапирди. Аждодларимиз хизматини унутмаган, бағрикенглик намунаси ва дўстлик рамзи сифатида улар ҳақида экспозиция ташкил этган музей ходимларига ва бутун ўзбек халқига таъзим қиламан, чексиз ташаккурлар билдираман, деди у хаяжон билан.
Маргарита хоним 200 йилдан зиёд тарихга эга бўлган оиласида сақлаб келинган буваларидан ёдгор бўлган сандиқни, бобосини кундаликлари ва куплаб XX аср бошларига тенгишли тарихий фотосуратларни музейга совға сифатида топширди.
Шунингдек Алишер Кодиров томонидан XIX аср охирида немис хунармандлари ишлаган шкаф, тўқимачилик махсулотлари, нодир фото – суратлар музейга тухфа этилди.
Давра сухбатида немис меннонитлари хаётини ўрганувчи олим Ольгана Нафикова, Машхур жаҳон эстрада хонандаси Анна Герман хаёти ва ижоди тадқиқодчиси россиялик Иван Ильичев ва бошқалар ҳам сўз олиб Хива “Ичан – Қалъа” музей – қўриқхонаси билан илмий амалий ҳамкорликни мустахкамлаш, келгусида кўргазмада машхур жахон эстрадаси хонандаси - Анна Герман ҳақида мемориал бурчак ташкил қилишга кўмак беражаклари хақида гапирдилар. Келажакда Голландия, Польша ва Канададаги голланд-немис менонитлари музейлари билан илмий-амалий алокаларни тиклашда ушбу давра сухбатида тамал тоши қўйилди.
Ўзбекстоннинг турли миллатлар, давлатлар шу жумладан Германия билан ўзаро дўстлик алоқаларининг мустахкамланаётганидан мамнун эканликларини билдирдилар.
Музей қўриқхона директори Шоназар Матяқубов мехмонларга музейни экспонатлар билан бойитишдаги, ҳамда миллатлар аро дўстликни мустахкамлашга қўшган хиссалари учун эсдалик ташаккурномаларни тантанали равишда топширди.
Музейни халқаро алоқалари