Жорий йилниг 22 август куни Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси олдида - “Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан” экспозицияси, “Халқ таълими” бўлими, “Хоразм тасвирий санъати” доимий кўргазмаси ҳамда музей кутубхонаси илмий ходимлари ҳамкорлигида - “Мустақиллик - рассомлар нигохида” мавзусида кўргазма ташкил қилинди.
Кўргазмада Хоразмлик ёш рассомларнинг портрет, натрюморт, карикатура жанрларида ишланган ижод намуналари намойишга қўйилган. Ёш рассомлар ўз ижодида миллий нақшлар билан безатилган пиёла ва чойнак, ўзбек аёллари, беғубор ўзбек болалари, лобар қизлари каби образларни акс эттира олишга муваффақ бўлган.
Ўзбекистон – дунёга моддий ва маънавий маданиятнинг нодир намуналарини ҳадя этган қадимий тамаддун манзили. Буюк алломалар, уста – ҳунармандлар, бетакрор мусаввирлар киндик қони тўкилган табаррук юрт. Бугунги кунда замонавий ўзбек санъати ҳамда маданиятининг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган меъморлар, рассомлар, халқ усталари ижодида кузатилаётган янгича рух ва талқинлар ана шу қадим ҳамда бой маънавий меъросимиз, ўлмас қадриятларимиз, энг асосийси, истиқлол деб аталмиш улуғ неъматдан қувват олмоқда.
Ушбу кўргазмани маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар катта қизиқиш билан томоша қилмоқдалар. Бундай кўргазмаларнинг ташкил қилиниши ёш авлод қалбида санъатга, мадниятга ва рассомчиликка бўлган қизиқишларини янада кучайтиришдир. Бугунги кунда кўргазмани 2000 дан зиёд киши томоша қилишди. Кўргазма 2019 йил 10 - сентябргача давом қилади.
Мустақиллик - рассомлар нигохида