Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонасида 2019 йилдан сайёхликни ривожлантириш, музейга ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хисоб-китоб ишларида шаффофликни таминлаш, ахборот-технологияларини сохага кенг тадбиқ қилиш, музейга ташриф буюрувчиларни хисобини юритиш ва электрон чипталар сотишни автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича лойихани босқичма - босқич йўлга қўймоқда.
Ушбу тизимни биринчи босқичи 2019 йил 15 апрелда ишга туширилди ва барча музейга ташриф буюрувчиларга электрон чипталар сотиш ягона чиптахона орқали йўлга қўйилди. Бундан ташқари ташриф буюрувчилар уз мобил курилмалари орқали PayMe GO ва Click тизимлари орқали хам жойида хар бир музейга ўрнатилган смарт турникетга масофадан тўловни амалга оширишлари хизмати хам йўлга қўйилди. Натижада музейга ташриф буюрувчиларни чиптахона олдида навбати вақти қисқарди ва давлат бюджетига тушумлар 2-2.5 баробарга ошди.
Хозирда барча сайёхлик субъектлари, мехмонхоналар ва тур-операторлар учун яна бир қулайлик - ўзларини сайёхлари учун масофадан музей чипталари харид қилиш тизими хам ишга туширилди.Бундан ташкари ахоли учун хам масофадан туриб, олдиндан музей чипталарини интернет тармоқи орқали, мобил қурилмалари орқали брон қилиш, чипталар сотиб олиш хизмати хам йўлга қўйилди. Ушбу хизматларни музей-қўриқхона сайтида (khivamuseum.uz)ги интерактив хизматлар бўлими https://tickets.khivamuseum.uz/ орқали амалга ошириш мумкин.
Барча юртдошларимизни Ичон-Қалъа музей қўриқхонасига таклиф қиламиз ва кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланишни таклиф қиламиз.
Музейга ташриф буюрувчилар учун яна бир қулайлик